“Қорақалпоқ-агро” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоқ-агро” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Амударё, Бўзатов, Кегейли, Қонликўл, Қўнғирот, Мўйноқ, Нукус, Тахиатош, Тўрткўл, Хўжайли, Шуманай ва Элликқалъа туманларида жами 875,4 га ер майдонида “Қорақалпоқ-агро” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилганлиги, “Қорақалпоқ-агро” ЭИЗ фаолиятини бошқариш “Нукус” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонасига юклатилади.

“Қорақалпоқ-агро” ЭИЗ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

– замонавий иссиқхона хўжаликларини, жумладан, гидропоника технологияларини қўллаган ҳолда, кластер усули асосида ташкил этиш учун тўгридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар жалб этиш, шунингдек, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар қуриш учун конструкциялар, жиҳозлар ва бошқа бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

– ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларни чуқур қайта ишлашни кенгайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш;

– қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг уруғдан то маҳсулотни бозорга етказиб беришгача бўлган тўлиқ жараёнини ташкил этишни рағбатлантириш;

– кўчатзорлар, шунингдек, бирламчи уруғчиликни ташкил этиш учун шароитлар яратиш орқали иссиқхона хўжаликларини бозор талаби катта, юқори ҳосилдорлик хусусиятига эга қишлоқ хўжалиги экинлари уруғ ва кўчатлари билан таъминлашнинг самарали механизмларини жорий этиш;

– логистика хизматлари кўрсатишнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш субъектларига улар томонидан етиштирилган маҳсулотлар экспортини ташкил этишда кўмаклашиш;

– иссиқхона хўжаликларини ташкил этишда замонавий ресурс тежовчи технологияларни, муқобил иссиқлик энергияси манбаларидан фойдаланишни кенг жорий этиш;

– ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолаш бўйича илмий-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари билан биргаликда “Қорақалпоқ-агро” ЭИЗ ҳудудида:

– икки ой муддатда гидропоника технологияларини қўллаган ҳолда иссиқхона хўжаликларини ҳамда замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар қуриш учун конструкциялар, жиҳозлар ва бошқа бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш объектларини бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига жойлаштириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

– ишлаб чиқарилиши ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотларнинг тадбиркорлик субъектларига мунтазам равишда етказилишини таъминлайди;

– лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли иш олиб бориш, шунингдек, “Қорақалпоқ-агро” ЭИЗ ҳудудида тегишли ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини ўз вақтида кўриб чиқади;

– амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш бўйича ташкилий- амалий чоралар кўради.

Announcements

Как начать бизнес в СЭЗ "НУКУС"?
Мы поможем Вам

Partners

E-mail

feznukus@mail.ru

Телефоны:

(+99890) 652-30-54
(0361) 222-59-55

(0361) 222-59-55